Навалний ва ҳукумат?

Навалнийни мамлакатга қайтиши бўйича барча сценарийлардан Кремль ўзи учун энг тахмин қилинган ва ноқулай вариантни танлади ҳамда амалга оширди –оммавий тадбирга олдиндан тайёргарлик кўрган ахборот воситалари кўз олдида “мижоз”нинг оммавий равишда ҳибсга олиниши.

Энди Навалний «ўтирганда» (ФСИН даъво қилганидек, ҳеч бўлмаганда суд қарори чиққунга қадар, аммо бу ҳали ҳам аниқ эмас), жамоатчиликнинг барча диққати унинг рафиқаси Юлияга қаратилади. Уни, шубҳасиз, эридан “ажралишга” тайёрлашган ва шунинг учун у энди Навалний билан нима бўлиши ҳақида маълумотни айтиши керак.

Бошқа кўплаб муҳим ҳолатларда бўлгани каби, Навалний атрофидаги ҳолатда ҳам, Кремль узи яратган ва бошқараётган эмас, балки ташқи кучлар томонидан бошқариладиган тўлқинда сузмоқда.

Бу ёмон аломат.

“Ташқаридан доимий босим ва имкониятлар коридорининг торайиб бориши билан ҳокимият учун мамлакат ичидаги жамоатчилик фикрини назорат қилишга уриниш тобора қийинлашади”.

Айнивақтда эса ижтимоий тармоқларда “Россия Федерацияси Конституциясининг 118-моддаси: Фавқулодда судларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.” дейилган бўлсада, Навалний учун ички ишлар бошқармаси биносида фавқулодда суд-трибунал ташкил этилди.

Навалний учрашувга барча журналистларни киритишни талаб қилди.

Судья Морозова Навалний ҳимоячиларига иш материаллари билан танишиш учун ярим соат ва ўз мижози билан мулоқот қилиш учун яна 20 дақиқа вақт берди. 50 дақиқага танаффус эълон қилинди.