Рақамли реклама даромадлари ошмоқда

Хитойда рақамли реклама даромадлари 2020 йилда маркетологлар қисқа видеороликларга ва e-com ҳамда ижтимоий медиага сармоя киритгани сабабли 23% ўсди.

Хабарда айтилишича, Хитойнинг Baidu, Alibaba и Tencent IT-компаниялари ўзларининг бозордаги “кучини” ўтган йилги 65 фоиздан 69 фоизгача оширган.

Қисқа видео рекламадан олинадиган даромадлар ўтган йили рақамли реклама даромадлари бўйича электрон тижоратдан 39 фоизга ошиб кетди.

Мутахассисларнинг тахмин қилишича, 2021 йилда мобил Интернет Хитойдаги барча IP-трафикнинг 17 фоизини ташкил қилади. Бу шуни кўрсатадики, мобил трафик 2016 йилдан бери 56 фоизга ўсган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, бу йил Хитойнинг марказий телевидение ва сунъий йўлдош компаниялари реклама нархлари ўхшашлигича қолишини, маҳаллий телеканаллар эса томошабинларнинг камайиши сабабли реклама берувчиларга арзонроқ нархларда хизматлар таклиф қила бошлайди. Шу сабаб, маркетологлар анъанавий телевизорга сармоя киритиш ўрнига кўпроқ рақамли видео рекламага мурожаат қилиши кутилади.

P.S. бу ердаги қисқа видеороликлар дейилган контент биз билган “tik-tok” йўналиши. Киритилган сармоя нафақат ўзини оқлаган балки, катта миқдорда даромат ҳам келтирган. Пандемия даврида барча медиа соҳа касотга учраётганда Хитой яна фойдага кира олди.