АҚШнинг Марказий Осиёдаги биологик лабораториялари

“Қозоғистон Америка биологик лабораторияларининг ёпилишини талаб қила бошлади.” Жорий йилдан қозоғистонда чоп этилаётган нашрларда мана шундай сарлавҳали мақолалар яна пайдо бўлди. Яна деб айтилаётгани июнь ойининг бошларида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев АҚШдан келган ҳарбий биологларни республикадаги илмий лабораторияларда фаолиятини чеклашини эълон қилган эди. Қарор Москва ва Пекин босими остида қабул қилинган: Пентагон мутахассислари 10 йилдан ошиқ вақт давомида Марказий Осиёда хавфли юқумли касалликлар – вабо, куйдирги, иситма ва турли коронавирусларни ўрганиб келаётган эди. Америка лабораторияларининг очилиши билан бир вақтга тўғри келадиган касалликлар минтақада тарқалиши ташвиш уйғотди деб муносабат билдирган эди ўшанда рус сигментидаги нашрлар. Аммо Пентагоннинг минтақадаги тадқиқотларини тўхтатиб қўйиши учун биргина Қозоғистон Президентининг истаги етарли эмас. Марказий Осиёда Америка махфий лабораториялари қандай пайдо бўлди ва нега энди уларга эътибор берилди.

Тоқаевнинг баёноти Олма-Отадан унчалик узоқ бўлмаган жойда жойлашган Марказий маълумотнома лабораторияси (МРЛ) ҳақида эди. МРЛ – Пентагоннинг Марказий Осиёдаги илмий тармоғининг объектларидан бири. Оммавий қирғин қуролларини тадқиқ этиш учун масъул бўлган Мудофаа таҳдидларининг олдини олиш агентлиги (DTRA) Қозоғистондаги илмий марказларда бешта ва Ўзбекистондаги иккита лабораторияни очди. Киритилган катта сармоя туфайли лабораториялар энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган.

АҚШнинг Марказий Осиёдаги биологик лабораториялари: “400 миллион ($) доллар АҚШ Мудофаа вазирлиги таҳдидларнинг олдини олиш агентлигини (DТRА) Қозоғистонда биологик лабораториялар тармоғини яратишга сармоя киритди, яна 165 миллион ($) доллар Ўзбекистондаги лабораторияларга сарфланди.”

Бундай харажатлар фақат илмий қизиқиш билан боғлиқ эмас. 2000 йилларда америкаликлар асосан Совет илмий-тадқиқот институтлари томонидан йиллар давомида тўпланган вирусли штаммларнинг архивлари ва тўпламларини олиб чиқишга интилдилар. Аммо кейинчалик DTRA мустақил биологик тадқиқотларга ўтди. Бу иш ҳарбийлар томонидан назорат қилинсада, уларнинг тадқиқотларида ҳарбий сирлар кам эди. Ғарб университетлар ходимлардан тадқиқотлари тўғрисида нашрларда эълон қилишни талаб қиладилар, шунинг учун ҳатто ҳарбий лойиҳаларда ишлайдиган олимлар ҳам ўз тадқиқотларини эълон қилишга мажбур бўлган. Ушбу нашрларни кузатиш орқали Қозоғистондаги америкалик олимларнинг фаолияти тўғрисида бир оз бўлсада билиб олиш имконини беради.

Очиқ манбаларда чоп этилган тадқиқотларни молиялаштириш тўғрисидаги маълумотларга кўра,сўнгги саккиз йил ичида Қозоғистонда АҚШ армияси буюртмаси билан камида 28 та лойиҳа амалга оширилган. Уларга нафақат маҳаллий мутахассислар, балки АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари тиббиёт маркази (Мериленд штати) ҳарбий хизматчилари, Бундесвер Микробиология Институти (Мюнхен) ва Портон-Даун (Буюк Британия) ҳарбий лабораториялари ходимлари жалб этилган.

Марказий Осиёда олиб борилаётган ишларнинг асосий мавзуси бу минтақага хос бўлган ва одамлар учун хавфли бўлган касалликлар ҳамда уларнинг маҳаллий ҳайвонот дунёси томонидан тарқалиш йўлларини ўрганишдир. Тадқиқот объектлари орасида ўлат, куйдирги, бруцеллёз ва коронавируслар, шу жумладан уларнинг векторлари – ҳайвонлар ва ҳашаротлар билан ишлаш далада бўлиб, бу далада ишлашни назарда тутади. (яъни улар очиқ ҳавода тадқиқотлар олиб борган)

Йиғилган штаммлар, дастлабки жойларда ўрганилгандан сўнг, НАТО мамлакатларидаги тадқиқот марказларига юборилади. Бундай материаллар ва маълумотлар турли мақсадларда ишлатилиши мумкин – ҳам тинчлик, ҳам қурол сифатида.

2007 йилдан Тошкентдаги Вирусология институтида Америка лабораторияси очилди, Пентагон Ўзбекистон ва Қозоғистонда бруцеллёзни ўрганиш учун ҳарбий грант ажратди. Ушбу лойиҳалар мос равишда UZ -4 ва KZ -2 кодлари билан номланди. Баъзи маълумотларга қараганда лойиҳа бошлангандан бир йил ўтиб бутун минтақада бруцеллёз билан касалланишнинг кескин ўсиш қайд этилди, куйдирги пайдо бўлди.

Ўзбекистондаги бруцеллёз касаллигининг навбатдаги кўпайиши айнан 2013 йилда Андижон ва Фарғонада Америка лабораториялари очилгандан сўнг қайд этилган. Худди шу 2013 йилда Қозоғистонда KZ-29 лойиҳаси доирасида АҚШ денгиз кучлари ва Британиянинг Портон Даун мутахассислари иштирокида Конго Қрим геморрагик иситмаси бўйича тадқиқотлар бошланди. Биологлар Қозоғистон жанубида Олма-Ота шаҳридаги ўта хавфли инфекциялар марказида кана орқали касаллик тарқалишини ўрганишди.

Бир йил ўтмасдан мана шу юқумли касаллик айнан каналар орқали тарқалиб кетган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Пентагон томонидан қурилган ихтисослашган лабораториялар устидан назорат қилишини рад этган эди, чунки расмий равишда улар Қозоғистон муассасалари ва вазирликларининг мулки бўлиб кўринади. Бироқ, Вашингтон нафақат ўз объектларини (яъни қуриб берган лабораторияларини), балки улар асосида ишлайдиган илмий марказларни ҳам назорат қилиб боради.

Дастлаб Қозоғистондаги олтита DTRA лабораториялари Пентагон билан келишув асосида АҚШ Мудофаа вазирлигининг энг яхши 100 та пудратчилари қаторига кирувчи ва CH2M Hill (Колорадо) ва Jacobs Engineering Group (Техас) томонидан бошқарилган. Ўзбекистонда шунга ўхшаш функциялар Bechtel (Виржиния) компанияси томонидан Америка ҳарбийлари билан тузилган шартнома асосида амалга оширилган. Кейинчалик, Нур-Султондаги АҚШ элчихонасида очилган CDC (Касалликларни назорат қилиш марказлари) Марказий Осиё ваколатхонаси бошқарув функцияларини ўз зиммасига олди.

Мазкур ваколатхона Дипломатлар шифокор сифатида таништириб келаётган Даниел Сингер томонидан бошқариладиган  бўлди, гарчи аслида у АҚШ ҳаво кучлари тиббий хизматининг қўмондони (подполковник) бўлса ҳам, у узоқ вақт давомида биологик разведка хизматида бўлган. Жасоратли офицер нафақат Тоқаев ёпилиши тўғрисида эълон қилган лабораторияни (МРЛ), балки шу асосда у фаолият кўрсатадиган Хавфли Юқумли касалликлар Марказини ҳам муваффақиятли юритиб келмоқда.

Эндиликда у фаолият олиб бораётган идора вакиллари нафақат Таълим ва фан марказининг ишларини назорат қилади, балки тиббиёт муассасаларини текширишда ва Қозоғистон ҳукумати учун тавсиялар ёзишда қатнашади.

Бу даъволарнинг исботи ўлароқ, коронавирус пандемияси бошланиши билан қозоғистонлик олимлар Американинг Марказий Осиё CDC офисидаги ҳамкасблари билан биргаликда синов тизимларини ишлаб чиққанини ҳамда Қозоғистондаги тиббиёт муассасаларининг беморларни қабул қилишга тайёрлигини баҳолашди ва Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун тавсиялар ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилаётганини эълон қилди.

МРЛ биологик таҳдидларни биргаликда камайтириш дастури доирасида Америка Қўшма Штатлари маблағлари ҳисобидан 2017 йил сентябрь ойида қурилган ва жиҳозланиб ишга туширилган. Мазкур муассасада ўта юқумли касалликлар, айниқса геморрагик иситма билан ишлайдиган лаборатория мавжуд.

Қозоғистонлик биологлар АҚШ Сенатининг Ҳарбий қўмитаси ва Мудофаа вазирлигининг қўшма комиссиялари томонидан бошқарилаётган лойиҳаларни уларнинг “ғамҳўрлигидек” қабул қилмоқдалар. Бироқ, АҚШ Мудофаа вазирлигининг 2017-2018 йилдаги бешта дастури бўйича махфий ҳужжатларида кўрсатилишича мазкур лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Афғонистон, Ироқ ва Суриядаги операцияларга масъул бўлган АҚШ Марказий қўмондонлигининг (CENTCOM) пудратчиси ёлланган бўлиб чиқмоқда.

Шунчаки маълумот ўрнида: DTRA томонидан бруцеллёз бўйича Тошкент Вирусология Институти томонидан тадқиқотлар олиб борилган.

Қозоғистон маркази Пентагон билан ҳамкорлик қилиш билан чекланиб қолмайди. 2020 йил февраль ойида Бундесвер Микробиология Институти раҳбарияти билан ҳамкорлик шартномасини имзолайди.

Қозоғистон давлат муассасалари томонидан АҚШ ва НАТО ҳарбий операцияларининг бундай очиқчасига таъминланиши республиканинг КХШТ ва ШҲТдаги иттифоқчилари бўлган Хитой ва Россияни узоқ вақт ғазаблантирган. 2018 йилдан бери Москва ўз тарафидаги Америка биологик лабораторияларининг назоратсиз ишидан хавотир билдирмоқда ва ўтказилаётган тадқиқотларга тўлиқ рухсат олишни талаб қилмоқда.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров: “Бизнинг махсус хизматларимиз ва олимларимиз ушбу лабораторияларнинг пайдо бўлиши кейинчалик бу бизга қарши қандайдир тарзда ишлатилиши мумкинлиги истисно қилмайди. Улар [АҚШ] лабораторияларни Ғарбий Европага жойлаштирмаяптику”

2020 йил апрель ойида Россия Ташқи ишлар вазирлиги Москва Россия чегаралари яқинидаги АҚШ ҳарбий иншоотларининг биологик таҳдидини эътиборсиз қолдиролмаслиги тўғрисида кескин баёнот берди. Аввало, баёнот Грузиядаги “Лугар маркази”га (бу марказ бўйича алоҳида материал тайёрланади) тегишли эди, аммо МДҲдаги бошқа объектлар ҳақида ҳам сўз юритилди. Кейинчалик Россиянинг позициясини Қозоғистоннинг иккинчи муҳим ҳамкори – Хитой тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Генг Шуанг: “Қўшма Штатлар собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларида кўплаб биологик лабораторияларни яратди, аммо улар ушбу муассасаларнинг иши, мақсади ёки хавфсизлик тизимлари ҳақида бир оғиз ҳам очиқ маълумот бермаяпти, бу жиддий ташвиш туғдиради.”

Қозоғистон ҳукумати америкалик биологларнинг мавжудлиги ва мамлакатдаги лабораторияларда чет эл маблағлари борлигини инкор этишга уриниб кўрди, худди шу позиция АҚШ элчихонаси томонидан ўтказилган брифингда ҳам янгради. Бироқ, Москва тинчланмади ва май ойида ўз ташвишларини такрорлади.

КХШТнинг кун тартибига киритилган биохавфсизлик масалаларига бағишланган йиғилишидан сўнг Қозоғистон Президенти Тоқаев билан суҳбат бўлиб ўтди ва у мамлакатдаги биологик лабораториялар бўйича янада конструктив позицияни эгаллади. У Москва билан ҳамкорлик қилишни ва биохавфсизлик тўғрисида янги қонунни ишлаб чиқишга ваъда берди. Бироқ, Қозоғистонда катта имтиёзлар яратиб бераётган Марказий лабораторияларни ёпиш ва Америкалик мутахассисларни чиқариб юбориш билан НАТОнинг минтақадаги лойиҳаларига чек қўйиши эҳтимолдан йироқ.

Сабаб биологик лабораторияларда фаолият олиб бораётган ходимларнинг асосий қисмини айнан қозоғистонлик мутахассислар ташкил этади. АҚШ катта миқдорда илмий изланишлар олиб бориш учун грантлар ажратиб туриш тизимида ҳам ишларни йўлга қўйишга улгурган. Аксарият ходимлар синовлардан ўтиш ва тажриба алмашиш учун НАТО томонидан молиялаштирилган ўқувларда иштирок этиб қайтган.  

Бундан ташқари, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос вируслари бор, уларнинг аксарияти даволанади. Аммо, бундай лабораторияларда ушбу вирусларнинг мавжуд дори воситаларига чидамли шаклини кўпайтириш мумкин, ва улар дахлсиз бўлиб қолади. Шундай қилиб, бундай лабораториялар геосиёсий курашнинг элементларидан бири эканлигини инкор этиб бўлмайди. Қарама-қаршилик қизиганида, томонлар ютиш учун ҳар қандай воситадан фойдаланишни бошлайдилар. Агар бу борада Қозоғистонни мисол тариқасида олсак, америкаликларнинг унга бўлган қизиқиши жуда тўғри танлов. Қозоғистон АҚШнинг (аниқ душманлари деб эълон қилинган ҳукуматлари билан чегарадош) рақобатчилари бўлган Россия ва Хитой билан чегарадош минтақа ва бу улар учун айни муддао.

P.S. СССР даврида бактериологик қурол Орол денгизида синовдан ўтказилди. Қозоғистон мустақилликни қўлга киритгандан сўнг, америкалик олимларнинг бир гуруҳи аниқ бир мақсад билан – вирус штаммларини йиғиш мақсадида полигонга келди. Совет олимлари ишлаган бактериологик лабораторияни яхшилаб ўрганиб чиқди ва ишларни давом эттириш бўйича турли грантлар ёрдамида ўзларидан фойдаланишмоқда.