Аҳоли мурожаатлари билан талаб даражасида ишламаганлиги учун 26 нафар масъул ходим лавозимидан озод этилди

Киритилган ахборотлар ва эшитилган ҳисоботлар натижаси бўйича 752 нафар масъул ходим аҳоли мурожаатлари билан талаб даражасида ишламаганлиги учун жавобгарликка тортилган. Уларнинг 26 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 20 нафарига жарима қўлланилган, 89 нафарига ҳайфсан эълон қилинган, 617 нафар масъул ходимлар эса расман огоҳлантирилган.

2020 йилда Президент Халқ қабулхоналарига 1 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушган.

2020 йилда Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 1 миллион 196 минг 370дан зиёд мурожаат (ойига ўртача 99,7 мингта, 1 кунда – 3,2 мингта) келиб тушган.

энг кўп мурожаатлар келиб тушган йўналишлар:

– моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар (2 ёшли, 14 ёшли болалар нафақаси) масаласи;

– иш билан таъминлаш;

– уй-жой таъминоти;

– алимент ундириш;

– карантин даврида моддий ёрдам, озиқ-овқат ва ҳимоя воситалари билан таъминлаш;

– электр энергияси таъминотидаги узилишлар;

– иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш ва ундириш;

– ер майдони ажратмаслик ёки олиб қўйиш;

– маиший газ баллони билан таъминлаш;

– аҳоли уй-жойларини таъмирлаш.

Аввалги йилларга нисбатан 2020 йилда фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларидан норозиликка оид мурожаатлар 20 фоизга, ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ мурожаатлар 9 фоизга, уй-жой билан таъминлаш 3 фоизга, ер майдони ажратмаслик ёки олиб қўйишга доир масалалар билан мурожаат қилиш 2 фоизга камайган.

Бундай натижалардан 2та хулоса чиқариш мумкин жамоатчилик мурожаатлари Президент Халқ қабулхоналари томонидан реал қондирилмоқда ва мурожаатлар сони камайиб ижобий томонга ўзгармоқда ёки аксинча ишончсизликдан мурожаатлар сони камайиб бормоқда.

P.S. биз яхши гумонда бўламиз ҳархолда Президентимиз аҳоли фаровонлиги учун жорий этган тизимда масъуллар виждонан ишламоқда.