Picodi жамоаси бир хил маҳсулотларнинг турли мамлакатлардаги нархларини таққослади ва расмий минимал даромаднинг неча фоизи асосий озиқ-овқат саватини қоплашга сарфланишини текширди.
Таъкидланишича, ўтган йилгидек, озиқ-овқат нархларининг энг кам иш ҳақига нисбати Англия, Ирландия ва Австралияда энг мақбул нисбати қайд этилган. Ушбу мамлакатларда озиқ-овқат савати маҳаллий энг кам иш ҳақининг 7 дан 7,6% гача тўғри келган.
“Ўзбекистон (103,9%) ва Нигерия (131%) каби мамлакатларда энг кам иш ҳақининг расмий миқдори энг оддий маҳсулот тўпламини сотиб олишга имкон бермайди”, дейилади баёнотда.