Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги 30 йилдан буён давом этаётган можаро ҳал этилди

Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Каспий денгизидаги кон учун 30 йилдан буён давом этаётган можаро ҳал этилди.

Гап шундаки, тахминан 30 йиллик музокаралар, тортишувлар ва таҳдидлардан сўнг Озарбайжон ва Туркманистон баҳсли углеводород конларини биргаликда ишлаб чиқаришга келишиб, ўртадаги келишув эса «Дўстлик» деб аталди.

Президентлар Транскаспий қувурини қуриш истиқболи бўйича битимни имзоладилар.

СССР қулаганидан кейин иккала мамлакат томонидан ушбу ҳудудга нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқлари эълон қилинган эди: Озарбайжон уни «Капаз», Туркманистон эса «Сердар» деб атади. Аслида, бу Каспий денгизи марказида, Озарбайжон ва Туркманистон ўртасида жойлашган учта баҳсли конлардан бири эди.

Қолган иккитаси “Азери” ва “Чирағ” конлари бўлиб, уларни Туркманистон “Умар” ва “Усмон” деб номлашади. Аммо Озарбайжон 1997 йилда “Чирағ” ва 2002 йилда “Азери”  конларини ВР бошчилигидаги халқаро консорциум ёрдамида Туркманистон билан мулкий низони ҳал қилмасдан ўзлаштира бошлаган эди.

Ҳозир Озарбайжонда TANAP газ қувурини тўлдириш учун етарли газ йўқ, чунки қувурлар ҳажми 60 миллиард кб/м гача ўсди ва гарчи бир нечта мамлакатлар TANAPни тўлдирадиган газ таъминоти манбалари сифатида тилга олинган бўлсада бироқ, ҳеч қандай шартнома тузилмади.

Табиий газ захиралари бўйича дунёда тўртинчи ўринга эга бўлган Туркманистон TANAP орқали Европага газ етказиб бериш учун энг яхши ва тўғри танловдир.

Бироқ, битта камчилик мавжуд.

SOCAR ўз маблағларини энергия ресурсларини экспорт қилиш лойиҳаларига, шу жумладан. Озарбайжон газини Туркия орқали Европага етказиб бериладиган TANAP қувурига ҳам йўналтирган.

Туркманистон иқтисодиёти эса чуқур инқирозга юз тутмоқда …

2018 йилда Илҳом Алиев Озарбайжон туркман газининг транзит мамлакати сифатида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини аниқ айтган, аммо агар Туркманистон қувур ўтказмоқчи бўлса, ҳукумат лойиҳани SOCAR экспорт йўналиши лойиҳаларини қандай молиялаштирса, шундай молиялаштириши керак бўлади.

Ташкил этилган видео саммитда Алиев ва Бердимуҳамедов ўртасида хушомадгўй баёнотлар берилди, шу боис, Алиевнинг Туркманистон «Дўстлик» конини ўзлаштиришга молиявий ҳисса қўшиши кераклиги тўғрисидаги бирор ишорани англаб бўлмади.