Туркияга янги конституция керакми?

Туркияда янги конституция қабул қилиниши мумкин, деди Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон. Лекин давлат раҳбари қандай ўзгаришлар киритилиши ҳақида маълумот бермади.

Эрдўғон, агар ҳукумат асосий қонунга тузатишлар ва ўзгаришлар киритишни партиялар билан келишса, бу масала кўриб чиқилади, деб қўшимча қилди. “Агар биз “Халқ альянси”даги шерикларимиз билан келишувга эришсак, яқин келажакда янги конституция бўйича қабул қилиш чораларини кўришимиз мумкин”, деди у. Ўзгаришларнинг якуний матни Туркия фуқаролари томонидан тасдиқланиши керак.

Сўнги бор Туркия конституциясига тузатишлар 2017 йилда конституциявий референдумда қабул қилинган эди. Қабул қилинган тузатишларга кўра, мамлакат парламент бошқарувидан президентлик бошқарувига айланган. Давлат раҳбари кенг ваколатларга эга бўлганди. Конституциявий ўзгаришлар республика яратилгандан буён мамлакатдаги энг туб сиёсий ислоҳотга айланди.