“Бир жинсли муносабатларни декриминаллаштириш масаласи” ҳозир Туркманистон навбат Ўзбекистонгами?

Бугун бир материалга кўзим тушди. “Туркманистон расмийлари бир жинсли муносабатларни декриминаллаштириш масаласини ўрганишга ваъда беришаётган экан.

Ҳукумат Жиноят кодексининг 135-моддаси гомосексуал муносабатлар учун жазони назарда тутадиган 1-қисмини декриминаллаштириш масаласини ўрганишга қарор қилди.

Туркманистоннинг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитасига берган ҳисоботи муаллифлари парламент Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини тайёрламоқда.

135-моддада вояга етган эркаклар ўртасидаги ихтиёрий муносабатлар назарда тутилган (Туркманистонда аёлларнинг гомосексуаллиги жавобгарликка тортилмайди). Бунинг учун 2 йилгача озодликдан маҳрум этиш назарда тутилган.

Бугунги кунда гомосексуализмни қонунийлаштирган кўпчилик мусулмон давлатлари орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, шунингдек Озарбайжон ва Туркия бор.

Барча постсовет мамлакатларидан фақат Ўзбекистон ва Туркманистонда бир жинсли муносабатлар учун жиноий модда мавжуд.

Ўзбекистонда вояга етган эркаклар ўртасидаги ихтиёрий жинсий алоқалар учун 3 йилгача озодликдан маҳрум этилади. (республика Жиноят кодексининг 120-моддаси).”

деб тугатилган мақола ҳамда жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида шу манбаа саволнома ўтказган “Сизнингча, Ўзбекистон ҳам декриминаллаштириш масаласини кўтарадими ёки республикада бу масала доимо ёпиқ бўладими?”

P.S. Овертон ойнаси ҳақида ҳеч эшитганмисиз? Агар шундай бўлса, у қандай ишлашини тасаввур қилаяпсизми? Бу ҳар қандай ғояни қонунийлаштиришга ёрдам берадиган энг кучли ижтимоий воситалардан биридир. Шундай қилиб Сизга, озроқ бўлсада ҳар қандай энг тубан истакларни ҳам жамоатчилик ичига олиб кериш йўллари билан шуғулланувчиларнинг “тизимини” кўрсатиб бермоқчимиз.

Жамият тараққиёти аста-секин ва табиий равишда ўзгариб туради ва инсоннинг ахлоқий таркибий қисмини тартибга солувчи қоидалар содир бўлади, деб ишонилади. Шундай қилиб, барча “жамиятнинг табиий ривожланиши” Жозеф Овертон томонидан тавсифланган ва ҳар қандай масалага жамоатчилик муносабатини ўзгартиришга имкон берадиган махсус алгоритмга айлантирилган.

Сизнингча, гомосексуализм, бир жинсли никоҳ ва мактабларда жинсий тарбия жамиятнинг шунчаки ривожланишидир? Ушбу мақоладан сўнг, ушбу масалани тушунишингиз ўзгаради. Аммо бу ҳали ҳам хамир учидан патир.

Энди жамият педофилия, яқин қариндошлар ва болалар эфаназиясини фаол муҳокама қила бошлади (илмий нуқтаи назардан). Бу ҳам қонунийлаштириладими? Бу ақлга сиғмайдиган нарса! Одамлар бунга рози бўлишмайди … Овертон ойнаси “беғубор” ишлайди ва ҳеч қачон ишламай қолмаган.

Эҳтимол, шунинг учун ҳам ушбу технология ҳақида жар солинмас…

Келинг, жамоатчилик онгида каннибализм турмуш тарзидаги оддий норма эканлигини сингдиришимиз керак деб тахмин қилайлик.

*Илк қадам жамоатчилик олдига нима бўлсада шу тушунча аргессив тарзда олиб кирилади, нақадар ёмонлиги ва мумкин эмаслиги тушунтиралади. (жамоатчиликдан тушунча пайдо бўлади шундай одамлар борлиги билдирилади)

*1-қадам нима учун мумкин эмас, балки тарихга бир назар солармиз улар қачондан нима учун пайдо бўлган деган саволлар билан уларни оқлаш босқичи бошланади.

*2-қадам (ҳозиргидек юқоридаги материални назарда тутуяпмиз) ОАВ орқали улар ҳақида тинимсиз ёритамиз ва аҳолига кўпроқ уларнинг келиб чиқиши табиий муҳит билан боғлиқлигини тушунтириш “ишлари” олиб борилади. Турли тадбирлар ўтказилади ва унда бу “иш” билан шуғулланиш ҳар кимнинг ўзининг истаги билан боғлиқлиги кўтарилади.

*3-қадам энди янада тезлаштирамиз машҳур шахсларни ва жамоатчилик онгида ижобий таассуротлар қолдирган санъат асарларига озроқ ўзгартиришлар киритамиз. Айтайлик, “Отелло”ни замонавийлаштирамиз ва намойиш якунида Отелло Дездемонани ейди, ёки бўлмаса, “Мона Лиза” Леонардо да Винчи егани учун тарихда қола олди деган “қарашлар” ўйлаб топилади ва оммалаштирилади. (умуман олганда ҳозирги пайтдаги трансгендерлик тушунчаси ҳудду шу йўллар билан олиб кирилган).

*4-қадам мана асосий ва қайтмас йўл бу каннибализмни қонунийлаштириш қолди ва бу йўлдаги асосий қадам ташланади. Аслида шунча йўл босиб ўтилгандан сўнг мазкур қадамни босиш ҳам шарт эмас физика қонунларига кўра ер тортиш кучи билан энерция ўз-ўзидан амалга ошади.

Хулоса ўрнида: бизга қардош қўшниларимиз томонидан “Бугунги кунда гомосексуализмни қонунийлаштирган кўпчилик мусулмон давлатлари орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, шунингдек Озарбайжон ва Туркия бор.” Мақоладан парча. Бир биз қолиб кетибмиз! Мана асосийси тушунча кириб келди энди жамоатчилик орасида сўровлар ўтказиш бошланди.

Балки, аҳоли орасида мана шундай трансгентерлар ва турли “гуруҳ”лар манфаатларига хизмат қилиши мумкин бўлган лавҳалар тайёрлаб интернет орқали тарқатишни оз бўлсада назаротини кучайтирармиз. Мазкур йўналишда таҳририятимиз ҳам бошқа материал тайёрламайди. Тайёрланган материал ҳам манфаатдор “гуруҳ”ларнинг ишлаш тизимини кўрсатиб бериш мақсадида эътиборингизга ҳавола этилди.