2020 йилда россияликлар Инстаграмдаги рекламадан деярли 6 миллиард рубль (81.4 млн доллар) ишлаб топдилар.
Ўтган йили россиялик Инстаграм блоггерлари томонидан умумий қиймати 5,8 миллиард рублга тенг бўлган 204 мингдан ортиқ реклама постлари жойлаштирилган. Бу маълумотлар ADinBlog томонидан ўтказилган тадиқиқот хулосаларида келтирилган.
Барча реклама бюджетининг 79 фоизини 500 мингдан ортиқ обуначилар аудиторияси бўлган блоггерлар ишлаб топганлар, аммо бу барча эълонларнинг 20 фоизини ташкил қилади. Блоггерларнинг энг катта гуруҳи (15 мингдан 50 минггача обуначига эга) барча реклама постларининг 19 фоизини жойлаштирган бўлишига қарамасдан реклама бюджетининг 1,2 фоизинигина олишган.
Блоггер-аёллар эркаклардан беш баравар кўпроқ ва ҳар бир аккаунтдан икки баравар кўпроқ пул ишлаб топган. Аниқланишича, реклама эълон жойлаштирувчи блоггерларнинг камида 29 фоизи ўз аккаунтларига лайк босади.
“Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, Инстаграмда реклама учун сарфланган 5,799 миллиард рублнинг 800 миллион рубли (13,8%) ўз постларига лайк босадиган блоггерларга тўланган”, дейилади тадқиқотда.
P.S. Ўзбекистонда шундай тадқиқотлар ўтказилиб эълон қилинса яхши бўларди. Лекин, бировни пулини санаш одобдан бўлармикан…