Президент Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида ўтган йил якунларини сарҳисоб қилди.
2020 йил охирида Туркманистоннинг ялпи ички маҳсулоти 5,9 фоизга ўсди, янги иш ўринлари яратилди ва миллий валюта курси барқарор бўлиб қолди, деди Гурбангули Бердимуҳамедов.
Эҳтимол, жуда оз сонли давлатлар 2020 йилда иқтисодий ўсиши билан мақтанишлари мумкин. Пандемия ва ёпиқ чегаралар ҳар бир мамлакатга яхшигина муаммо “яратиб” берган бир вақтда бундай ижобий ўсишлар қувонарли…
Хўш, Туркманистоннинг бундай юқори кўрсаткичлари ва бутун дунёда тарқалган вируснинг мамлакатга кириб келмаганлигининг (расмий маълумотларга кўра) сири нимада?
Бундан ташқари Бердимуҳамедов янги шиор “Туркманистон – тинчлик ва ишонч ватани” дея эълон қилди.
Шундай қилиб, биз сизга фақат ишонишингизни маслаҳат беришимиз мумкин.
P.S.Негадур шу материални тайёрлаётганда Жорж Оруэллнинг “Молхона” асари ёдимга тушаверди…