Туркманистоннинг барча молиявий оқимлари президентнинг ўғли қўлига ўтди

Аркадағ ўғлини бош вазир ўринбосари этиб тайинлагани тўғрисида аввал хабар берган эдик. Шундай қилиб, у нафақат отасининг ўринбосари, балки айни пайтда Туркманистон ҳукумати раҳбари бўлади шунингдек, у мамлакатдаги барча молиявий оқимларни бошқариш учун ҳам катта ваколатларга эга.

Бир неча йил олдин бошланган ҳукуматни “ўтказиш” тадбири ҳали ҳам давом этмоқда.

Сердар янги Конституция асосида мамлакатнинг иккинчи шахсига айланиш учун парламентнинг юқори палатаси спикери лавозимини эгаллайди.

Сердарни президентликка тайёрлаш жуда узоқ вақтдан бери давом этиб келмоқда. Бундан ташқари, бунинг учун қонунчилик бир неча бор ўзгартирилган.

Сердар ҳукумат бош вазирининг ўринбосари лавозимига саноат ва қурилиш ишлаб чиқариш вазири лавозимидан ўтди. Ахалдаги минтақавий элита билан содир бўлган зиддият туфайли ушбу вазирлик шошилинч равишда тузилган эди.

Ахалда муаммо қандай пайдо бўлган эди?

Гап шундаки, у Ахалдаги фаолиятини 2019 йил июлдан 2020 йил февралгача давом эттирди 1,5 миллиард долларлик янги маъмурий марказ – Ахал Сити қурилишига раҳбарлик қилди. Аввалдан тузилган режага мувофиқ, ворис учун янги пойтахт сифатида топширилиши кера эди. Бироқ, Сердар элита тарафдори томонидан қабул қилинмади. Бу ер азалдан катта “кучлар”, йирик бизнес ва бюрократиянинг асосий макони ҳисобланади. Аркадағнинг ўзи биринчи президент Сапармурод Ниёзов сингари Ахалтеке қабиласидан чиққан уларнинг “жамоатчилик фикри” энг муҳим этироф саналади.

Шунинг учун Сердар шошилинч равишда пойтахтга олиб келинди. 2020 йил давомида у сояда бўлди. 2021 йилда у янги лавозимга эга бўлиб, барча молиявий оқимларни бошқариш, турли текширувлар каби бошқариш имконияти тақдим этилди.

Бош вазир ўринбосари лавозими унга нафақат молиявий оқимлар ҳақида маълумот беради, балки кўплаб ҳужжатлар билан танишишга имконият ҳам яратиб беради. Туркманистон иқтисодиёти шароитида буларнинг барчаси амалдорлар ва ишбилармонларга нисбатан жуда кўп компроматларни тўплаш имкониятини беради. У хоҳлаган вақтида бу “ҳужжатлар”дан уларга қарши қўрқитиш ёки йўқ қилишнинг «қонуний» усулларини қўллашда фойдаланиши мумкин.