Бир пайтлар Орол денгизи йириклиги бўйича дунёдаги тўртинчи кўл эди, аммо суғориш лойиҳалари сабаб кўлдан айрилдик.
Бунинг оқибатида балиқ овлаш саноати йўқолди, экинлар ва инсон саломатлигига таъсир қилувчи туз билан чанг пайдо бўлди, энг ёмони иқлим ўзгарди.
Бир неча йил аввал барпо этилган тўғон Шимолий Орол деб номланган кўлнинг кичик қисмида сув сатҳини оширди.
Бизнинг хатти-ҳаракатларимиз сайёрамизни қандай ўзгартираётгани ҳақидаги статистика эса бизни чуқур ўйга солади.
Aгар кимдир сизга йилига 18,7 миллион акр ўрмонни йўқотишимизни ёки бизнинг океанларимиз саноат инқилобигача бўлган вазиятга қараганда 28 фоизга кўпроқ кислотали эканлигини айтса, бу нимани англатишини қийинчилик билан тасаввур қилсангиз керак.
Демак, Марказий Осиёда, Каспий денгизининг шарқида, инсон табиат билан нима қилиши мумкинлиги ҳақида аниқ эслатма бор.

Денгиз бизни тарк этмоқда
Ўтган асрнинг 60-йилларида Орол денгизи дунёда катталиги бўйича тўртинчи энг катта сув ҳавзаси бўлган. Бир неча ўн йиллар ўтгач, у деярли йўқ бўлиб кетди.
1960 йилда 68000 квадрат километр майдонни қамраб олган ички денгиз ҳозирда ҳавзасини 85 фоизини йўқотган ва бу инсон ҳаракатлари туфайли.
Табиятга қарши диверсия
Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида Совет Иттифоқи Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистонда қишлоқ хўжалик ерларини суғориш учун Орол денгизига бориб тушадиган сувни етказиб бериш бўйича йирик лойиҳани амалга оширди.
Бунинг оқибатида бир вақтлар қурғоқчил ландшафтлар асосан пахта ва шоли фермаларига айлантирилди. Кўлга етиб борадиган сув миқдорини пасайиб, ҳалокатли оқибатлар пайдо бўлди.

Қуриқ, шўр ва самарасиз
Кўл экологияси тубдан ўзгарди. Сув шўрланиб, минераллар концентрацияси ошгани оқибатида ўғит ва пестицидлар ифлосланишга сабабчи бўлди.
60-йилларнинг бошларида 60 мингга яқин киши ишлайдиган балиқчилик саноати қулади ва 1980-йилларга келиб умуман йўқолди.
Шимолий Оролдан Жанубий Оролга сув оқишини олдини олиш учун 2005 йилда қурилган “Кўк орол” тўғони баъзи балиқчилик хўжаликларининг тикланишига ёрдам берди, аммо бу ерда муаммолар бошқа.
Минтақадаги кучли шамоллар кўл туби таркибидаги туз ва ифлосланган тупроқни кўтариб, аҳоли саломатлиги учун муаммолар туғдирмоқда. Ушбу шўр чанг экин майдонларида тўпланиб, ҳосилни камайишига олиб келди.
Бундай катта миқдордаги сув йўқотилиши минтақа иқлимига таъсир кўрсатмасдан қолмади. Қиш совуқ, ёз иссиқ ва қурғоқроқ.
Нима қилиш керак❓
Кўлнинг бир қисмини тежашга ҳаракат бўлди. Қозоғистон томонида кўк-орол тўғони қурилди, кўлнинг у томонида сув сатҳи кўтарилганидан Шимолий Оролга балиқ ови қайтди.
Aммо сунъий йўлдош расмларидан маълумки, кўлнинг аксарияти ҳанузгача сувсиз. Бу инсон сайёрани тиклашга қараганда кўпроқ зарар етказишини эслатиб туради.