Қозоғистонда депутат бўлиш нархи қанча?

Мажлисга депутат бўлиш имконияти нечи пул туради? 600 минг АҚШ доллари. Бир номзоднинг ўрни учун (!) “Нур Отан” партиясидан бўлган Мажлис депутатларидан “Ұлт болмысы” журнали муҳаррири Гулжанар Амантай шунча миқдорда пул сўраган.

Амантай судда қўшимча пул топиш фикри унга ўтган йилнинг май ойида, доллар курсининг пасайишидан сўнг келган. У дўсти Жанботе Шаривханга моҳирона режа ҳақида айтган.

Пул қидириб, аёллар қарз бера оладиган дўстига мурожаат қилганлар. Аёллар катта миқдордаги маблағни қандай қилиб топиш ҳақида ўйлаб, сўнг депутатлик ўрнини таклиф қилиш эвазига 200 минг доллар сўраган.

Таъмагир аёлларни қўлга тушишига уларнинг очкўзлиги сабаб бўлди. Улар депутатлик учун сохта “номзоддан” келишилган нархдан уч баравар кўп сўммани талаб қила бошлайдилар, “жабрланувчи” эса охири коррупцияга қарши курашиш хизматига мурожаат қилади.

Натижада суд Гулжанар Амантай ва унинг шеригини “Катта миқдордаги фирибгарлик” ва “Пора беришга ундаш” моддалари бўйича айбдор деб топди ва 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.