Юклаб олиш ҳажми бўйича Қўшма Штатлар биринчи ўринда туради, бу ерда дастур 3,2 миллион марта юклаб олинган. Японияда юклаб олишлар деярли ярмига тенг – бу ерда Clubhouse 1,8 миллион марта юклаб олинган. Ундан кейинги ўринда Германия (735 минг), дунёда 3-ўринни ва Европа мамлакатлари орасида 1-ўринни эгаллаб турибди, тўртинчи ўрин Бразилияда (615 минг) кетмоқда.
Россияда Clubhouse 540 минг марта юклаб олинган – мамлакат дунёда 5-ўринни эгаллаб турибди: App Annie томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, дастур февраль ойининг бошларида алоҳида машҳурликка эриша бошлади.