Яқинда Туркманистон ва Озарбайжонда ўртасида Каспий денгизидаги «Дўстлик» газ кони бўйича имзоланган келишув Транскаспий газ қувурини (ТКГҚ) барпо этилиши газни асосан Россиядан сотиб олувчи Европа учун муқобил табиий газ манбаи сифатида умид бағишламоқда.
Россия Европа Иттифоқига табиий газ етказиб берувчи энг йирик таъминотчи ҳисобланади. Ўтмишда Кремлнинг табиий ресурслардан босим ўтказиш воситаси сифатида фойдалангани айрим импортчиларни асабийлашишга мажбур қилган.
«Халқаро низо ҳал этилди, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тўсиқ олиб ташланди, аммо лойиҳани амалга ошириш йўлида бошқа кўплаб тўғаноқлар бор».
Россия ва Эроннинг қаршилиги
ТКГҚ муваффақият қозониши учун туркман газига Европадан етарлича талаб бўлиши ва нархлар мақбул бўлиши лозим, дейилмоқда
ТКГҚ йўлидаги яна бир тўсиқ – лойиҳага Эрон ва Россиянинг қаршилигидир.
Газ бозоридаги рақобатдан қўрққан Россия ва Эрон режимлари туркман газининг ТКГҚ орқали Озарбайжон ва у орқали жанубий Европага етказиб берилишига анчадан бери қаршилик қилиб келмоқда.
Ўз позицияларини оқлаш мақсадида Москва ва Теҳрон дастлаб Каспий ҳудуди ва ресурсларида беш Каспийбўйи мамлакатнинг ҳиссасини белгиловчи келишув йўқлигини баҳона қилди. Аммо, 2018 йил август ойида давлатлар раҳбарлари Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми ҳақидаги конвенцияни имзолаганларидан кейин, Россия ва Эрон газ қувури Каспий экотизимига путур етказади, деб айтиб келар эди.
«Газпром»нинг сув остидан Германияга ўтувчи «Шимолий оқим-2» қувурининг атроф-муҳит учун зарарига бепарволиги ҳисобга олинса, бундай иддаоларнинг пуч эканлиги англашилади.
Deutsche Umwelthilfe (Германия экологик ҳаракати) нодавлат ташкилотига кўра, деярли тугаб қолай деган лойиҳа кўчманчи қушларнинг яшаш муҳити ва иқлимга хавф солиши маълум бўлган.