Қозоғистон шимолий ҳудудларига янги “десант” юбормоқда

“Қозоғистонда жанубий вилоятлардаги маҳаллий аҳолини шимолга кўчириш бўйича ташаббуслар асосан ҳукуматнинг этник тафовутларни тенглаштиришга уринишлари билан изоҳланади”

“Бундай дастурлар бир неча йилдан буён амалга ошириб келинмоқда. Ҳатто пойтахтни Олмаотадан Остонага кўчирилишининг сабабларидан бири ҳам этник тафовутларни юмшатиш эди, чунки бир қатор шимолий вилоятларда рус миллатидаги аҳоли сони маҳаллий қозоқ миллатидаги аҳоли сонидан ошиб кетган эди”, – дея изоҳ берди қозоқ сиёсатшуноси Талғат Мамирайимов. Шунингдек, у бир қатор туманларда пойтахт кўчирилгандан кейин ҳам Рус аҳолиси фоиз ҳисобида устунлигини қўшиб қўйди.

Маълумот учун: Қозоғистон ҳукумати 2026 йилгача Шимолий-Қозоғистон вилояти ҳудудига 10 минг кишини кўчиришни режалаштирилган.

Мутахассисни таъкидлашича, аҳолини жанубий ҳудудлардан мамлакат шимолига кўчириш дастурлари Қримнинг Россияга қўшилишидан ва Донбассдаги можаро бошлангандан кейин фаолроқ амалга оширила бошланди. “Шу билан бирга, маҳаллий шимолий қозоқлар руслар билан турли хил алоқаларни ўрнатдилар, уларнинг менталитети русларга яқинлашиб қолган, шунинг учун ҳам бундай ташаббусларга кўпроқ эътибор қаратилмоқда”, – дея хулоса қилди Талғат Мамирайимов.

P.S. Қўшниларимиз ажойибда Қирғизистон Россия томон шиддат билан интилмоқда, Қозоғистон эса аксинча шиддат билан миллийлик томон ҳаракат қилмоқда.