Япония Фукусима АЭС нинг ифлосланган сувини океанга ташлашга қарор қилди. Қўшма Штатлар қарорни маъқуллади, аммо Хитой ва Корея қаттиқ қарши. “Фукусима-1” атом электр станциясининг ишдан чиқарилишига ўнлаб йиллар керак бўлиши мумкин.

Шу сабаб, Япония ҳукумати 2 йилдан кейин радиоактив моддалардан тозаланган сувни денгизга қуйишни бошлайди. 2022 йил охирига келиб, омборлар сувга тўла бўлади, шунинг учун сувни йўқотиш керак.
Токионинг бу қарори тортишувларга сабаб бўлди. АҚШ буни маъқуллади, лекин Пекин бу қадам масъулиятсиз ва бошқа мамлакатларга зарар етказиши мумкинлигини айтди. Сеул бу вазиятдан афсусланишини билдирди ва сувни тозалаш ҳақида маълумотларни ошкор этишни талаб қилди.
Япония бош вазири Ёсихиде Сугони тушунтиришича, океанга ташланиш энг реал вариант ҳисобланади. Тозаланган сувда тритий миқдори халқаро меъёрдан 40 баравар кам бўлади.
Бундай сувни ичиш мумкин.
Ҳукумат бу сувни радиоактив эмас, балки тозаланган деб атамоқда. Лекин, шунга қарамасдан радионуклидлар сонини нолга эмас, балки денгизга қўшиб юборишга имкон берадиган даражага камайтирилади.
Шунга қарамасдан, тозаланган сувда қоладиган радиоактив моддалар миқдори номаълум бўлиб қолмоқда.

Бизда эса, 2018 йил сентябрь ойи бошида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукуматлари мамлакат ҳудудида АЭС қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаганлар. Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси “3+” авлод ВВЭР-1200 реакторлари билан жиҳозланган иккита энергия блокдан иборат мажмуа қуришни режалаштирган.

Маълумот учун
“Фукусима-1” атом электр станциясидаги авария – бу 2011 йил 11 март жума Япония тарихидаги энг кучли зилзила ва ундан кейинги цунами натижасида қайд этилган ва Халқаро ядровий воқеалар миқёсидаги (INES) максимал 7-даражали радиацион авария.
Коммутаторлар, захира генераторлари ва батареялар жойлашган подвалларни сув босиши станциянинг тўлиқ қувватини йўқотишига ва фавқулодда совутиш тизимларининг ишламай қолишига олиб келган.
164 мингга яқин одам ифлосланган жойлардан эвакуация қилинган. Шу билан бирга, касалхоналардан эвакуация пайтида парвариш етишмаганлиги сабабли 50 нафар оғир касал бевақт вафот этган.