Коронавирус устида биологик қурол сифатида пандемиядан беш йил олдин синов ўтказилган

АҚШ Давлат департаменти қабул қилган ҳужжатлар далолат беришига қараганда, Хитойлик олимлар коронавирусни биологик қурол сифатида ишлатиш бўйича синовларни ҳозирги пандемиядан беш йил олдин ўтказган. Хитой армияси раҳбарияти учинчи жаҳон уруши биологик қурол ишлатилиши билан олиб борилишини башорат қилган.

АҚШ ҳукумати Covid-19 келиб чиқиши бўйича ўз текширувларини олиб борган ҳолда, 2015 йил ҳарбий шифокорлар ва Хитойнинг соғлиқни сақлаш расмийлари томонидан ёзилган ҳужжатларни олишди. Уларда хитойлик олимлар Covid-19’ни ўз ичига олган SARS’ни келтириб чиқарадиган коронавирусни «генетик қуролларнинг янги даври»нинг намунаси сифатида тасвирлашади. Ушбу вируслар қайта ишлангандан сўнг, одамларда ўткир касалликларни келтириб чиқарадиган вирусларга айланади, сўнгра уруш агентлари сифатида ишлатилади ва дунёга мисли кўрилмаган даражада тарқалади. Парламент аъзоси Том Тугенхат ва австралиялик сиёсатчи Жеймс Патерсоннинг таъкидлашича, ушбу ҳужжат Хитой дунёга Covid-19’нинг келиб чиқиши тўғрисида қанчалик очиқ хабар бераётгани катта ташвиш туғдиради. Хитойликлар ХКП (Хитой коммунистик партияси) вирус тарқалиши тўғрисидаги маълумотларни яширганлиги ва ЖССТга юқтирганлар ва ўлганлар тўғрисида маълумот бермаганликда айбланган. Вируснинг келиб чиқиши ҳақидаги саволлар ЖССТ намуналарни олганидан кейин ҳам қолади. ЖССТ қўшимча текширувни талаб қилади, чунки лабораториядан чиққанлигини истисно этмайди.

Кўпгина олимлар вируснинг сунъий келиб чиқиши тўғрисида ҳеч қандай далил йўқлиги ҳақида ўз фикрларини билдиришди, аммо вирус Ухандаги уларнинг биологик лабораториясидан тарқалиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволлар сақланиб қолмоқда. Хитой ушбу вирусни атайлаб тарқатгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.

Хитой ҳарбийлари томонидан ёзилган ҳужжат «SARS’нинг сунъий келиб чиқиши ва генетик био қурол сифатида ишлатиладиган сунъий вирусларнинг янги штаммлари» деб номланган. У ХХР ҳарбийларининг биологик қуроллардан фойдаланиш режалари ҳақида маълумот беради. Ҳужжатда қайд этилишича, «Илм-фаннинг турли соҳаларидаги сўнгги ютуқлардан фойдаланган ҳолда, биологик уруш агентларини етказиб беришнинг янги воситалари ишлаб чиқилмоқда».

Маълумки, Хитой инфекция ёйила бошлаган денгиз маҳсулотлари бозори яқинида жойлашган Ухань вирусология институтида хавфли тажрибалар ўтказган. Австралия Сиёсий стратегиялар институти директори Питер Женнингс таъкидлашича, Хитой фуқаролик ва ҳарбий олимлар ўртасида қўшма тадқиқотлар олиб бормоқда, демак, вирусология институтида тажрибалар ҳарбий соҳада ҳам бўлиши мумкин.

Хитой армиясининг ҳужжатида «биологик ҳужум душманнинг соғлиқни сақлаш тизимининг қулашига олиб келиши мумкин» дейилган. Ҳарбийлар 2003 йилда Хитойни қамраб олган SARS эпидемияси теракт оқибати бўлиши мумкин деб тахмин қилмоқда. Америка, Австралия ва Канада ҳукуматларида ишлаган рақамли тадқиқотчи Роберт Поттер ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текширишга қодир эканликларини тасдиқлади. Улар, шунингдек, унинг келиб чиқишини интернетнинг Хитой сегментидан излашди. Хитой тадқиқотининг 18 муаллифи орасида Хитой ҳукумати ва соғлиқни сақлаш мутасаддилари, жумладан, Хитойни эпидемиядан ҳимоя қилиш бюросининг собиқ ўринбосари Ли Фен бор. 10 муаллиф Циан шаҳридаги ҳарбий ҳаво кучлари тиббиёт университетининг олимлари ва қурол-яроғ мутахассислари эди.

Ушбу институт Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг буйруғи билан Хитой армиясининг қўмондонлиги остида бўлган.

Австралиялик сенатор Патерсоннинг фикрича, Хитой ҳукумати ЖССТ мутахассислари билан ўзаро алоқаларни ўрнатолмади ва бу Хитой манбаларидан олинган маълумотларга ишониш учун асос бермайди.

Хитой раҳбарияти дунёдаги энг қаттиқ карантинлардан бири ва синов дастури пандемияни енгишга ёрдам берганини таъкидламоқда. Қарийб 1,5 млрд аҳолига эга бўлишига қарамай, Хитойда cовид касаллигининг атиги 90 мингдан ортиғи қайд этилган, улардан 4500 дан сал кўпроқ одам вафот этган. Бошқа мамлакатлар билан таққослаганда, бу рақамлар жуда ҳам кам.

Ҳужжатлар Пекин ўз хатосини астойдил яшираётганлигини кўрсатмоқда, АҚШ эса Хитойни пандемияда ўз ролини ошкор қилмаганликда очиқчасига айбламоқда.

Манба “Геосиёсат” канали.