Мухолифат давлат раҳбарининг истеъфосини талаб қилмоқда.
Садир Жапаров пора олишда айбланмоқда. Айтилишича, у пулни Қирғизистоннинг экс-президенти Сооронбай Жеэнбековдан “хавфсизлик кафолати эвазига” сўраган. У порани сайлов кампаниясини молиялаштириш учун олган ва бу орқали президентлик пойгаси пайтида қонунни жиддий равишда бузган. Жапаровнинг собиқ шериги Мелис Аспековнинг айтишича “президент нафақат пора олган, балки сайлов кампания доирасида сайловолди штаби томонидан расмий рўйхатдан ўтмаган маблағларни ишлатган”.
Аспеков баёнотни тўғридан-тўғри тергов изоляторидан маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, Жапаровнинг собиқ шериги йил бошида товламачилик учун ҳибсга олинган. Бунгача Аспеков амалдаги президентнинг Чуй вилоятидаги сайлов штабини бошқарган.
Президент матбуот хизмати Аспеков “давлат раҳбарини обрўсизлантиришга уринмоқда”, деб ҳисобламоқда. Ҳокимиятдагилар Жапаровнинг собиқ шеригининг сўзларига ишонишмайди, аммо мухолифатдаги “Ислоҳот” партияси ишонмоқда ва: “Депутатларни Жапаровни импичмент тартибини бошлашлари кераклиги, бундан сўнг, бош прокурор эса айтилган барча фактларни текширади” – деб баёнот берган.
Сизнингча, Қирғизистон президенти айбдорми?