Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси ва “Гайдар” номидаги давлат институти мутахассислари:
2021 йил 1 май ҳолатига кўра ишлаш учун Россия Федерациясига кириш мақсадида келган меҳнат муҳожирлари сони 2,68 миллион кишини ташкил этган. Бу эса 2020 йилга нисбатан пасайиш 35% ни ташкил этган.
Россиянинг турли амалдорлари иқтисодиётнинг бир қатор соҳаларида ишчилар етишмаслигини бир неча бор айтди.
Бюджетда ҳам камомад кузатилган – биринчи чорак натижаларига кўра, меҳнат муҳожирлари Россия Федерациясининг минтақавий бюджетларига (патентларни тўлаш) 8,91 миллиард рубль ўтказган. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 20% кам маблағ демакдир.