Фуқаролик журналистикаси келажаги ҳақида нима дейсиз?

Унинг Халқаро экспертлар томонидан тан олинган ижобий томонлари:

* “Фуқаролик журналистикаси”нинг ғояси шундан иборатки, журналистика соҳасида касбий тайёргарлиги бўлмаган одамлар замонавий воситалар ва Интернет технологияларидан фойдаланиб, маълумотларни тайёрлаш ва тарқатиш билан бир қаторда анъанавий оммавий ахборот воситалари томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини текширишга имкон бера оладиган қўшимча ахборот йиғими.

*Бу оддий фуқаронинг бирон бир ижтимоий аҳамиятга эга воқеа ҳақида ёзган хабарлари, журналистнинг холислигини ёки фактларнинг ишончсизлигини кўрсатадиган анъанавий оммавий ахборот воситаларида танқид қилинган мақолалар ёки воқеа жойидан тўғридан-тўғри жойлаштирилган фотосурат ёки видеолавҳа бўлиши мумкин.

*Локал муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда масъул ташкилотларга таклифлар киритиб бориш мақсадида фикрлар ва фактларни эълон қилиб боради.

*Мавжуд муаммони жамоатчиликка олиб кириш билан бирга фидбэкни (қайта алоқани) интерактив тарзда олиб бориш берилган материалга нисбатан муносабатни кўрсата олиш имконияти бор.

Шу билан бирга, мазкур йўналишнинг бир нечта салбий томонлари ҳам мавжуд:

*“Фуқаролик журналистикаси” тартибга солинмаган, ҳаддан ташқари субъектив, ўз-ўзидан пайдо бўлади ва сифати ҳамда миқёси бўйича тартибсиз иш олиб боради.

*Аксарият холларда ўрганилмаган ва юзаки ахборотларни олиб чиқади ҳамда негатив радикал қарашлар билан тайёрланган материаллари билан ҳеч қандай монеъликсиз жамоатчилик билан бўлишади.

*Кузатувчилари кўп бўлган “блогер”лар бирор бир ташкилотга ва ёки тизимга қарши бўлса, уни бемалол ўз канали ёки профилида билдириши ва ўз “тарафдор”ларини ошириш мақсадида турли челленжлар ташкил этиб оммани бошқариши мумкин. Аксарият холларда таъмагирлик туфайли амалга оширилади.

*Улар томонидан тайёрланган материаллар жамоатчиликка етказиш бўйича очилган канал ёки профиллар устидан назоратни мавжуд эмаслигидан фойдаланиб аноним шахслар турли бўхтон тарқатиш ва аҳолини тўплаш мақсадидаги турли чақириқлар ташкиллаштирилади. Аксарият холларда амалдаги ҳукуматга нисбатан нафрат ва негатив муносабатлар шакллантирилади.

Яна бир гап…

Россия ҳукумати ижтимоий тармоқлар бошқарувини ўз қўлига олишга уринмоқда. IT-гигантлар фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги қонун, Давлат Думасида хабар қилинганидек, яқин ойда қабул қилинади.

Бу қонунни қабул қилиниши орқасидан мутахассисларнинг таъкидлашича, улар исталган Х соатда “сизнинг барча Интернетларингизни узиб қўйишлари” мумкин, гарчи назорат амалда қандай олиб бориши ҳали номаълум бўлсада.

Бир томонда эса “Старлинк” сунъий йўлдошлари ишни бошлаш арафасида. Илон Маск инревьюларида ҳозиргидек, “ниманидир ўчириб қўйиш мумкин бўлган давр ортда қолганига ишора қилмоқда. Агар бутун электрни ўчиришса-да, лекин бу ҳам ёрдам бермайди, катта қувватда ишлайдиган генераторлар мавжудлигини унутмаслик керак”,-деб таъкидлаб келмоқда.

Илон Маск лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон билан яқин ҳамкорлик олиб бормоқда. Маълум қилинишича “Старлинк” сунъий йўлдошлари ишни бошласа, бир йил ичида “Старлинк” тизимидаги маълумотларни узатиш тезлиги 300 Мбит/с гача кўтарилади ва сунъий йўлдош Интернети ўзи стационардан мобилга айланади.