АҚШнинг собиқ раҳбари Доналд Трамп аккаунти камида 2023 йилнинг январига қадар блокда бўлади

 Бу ҳақда 5 июнь куни “Facebook” маъмурияти маълум қилди.

👉 Трампнинг “Facebook” саҳифаси 6 январь куни АҚШ Конгрессига қилинган босқин ортидан ёпиб қўйилган эди. “Facebook” жамоаси собиқ президентни ўз тарафдорларини жиноятга ундаганликда айбдор деб ҳисоблайди.

👉 2022 йилда ўтадиган АҚШ Конгрессига сайловлар даврида Трампнинг “Facebook”, “Twitter” вa “Youtube” каби йирик ижтимоий тармоқлардаги саҳифа ва каналлари блокда бўлади.

👉 “Facebook”нинг бундай қарори 2020 йилда ўтган сохта сайловларда менга овоз берган 75 миллион фуқарога нисбатан ҳақорат. Бу цензура устун келганини англатмайди. Оқибатда биз барибир ғалаба қозонамиз. Мамлакатимиз бундай ҳақсизликка ортиқ бардош бера олмайди”, – дея эътироз билдирди Трамп.

👉 “Зебра навбатдаги икки йилда танасидаги чизиқлар ўрнини алмаштиришига ишонмайман”, – дея киноя қилди Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки Трампнинг арзига жавобан.