Тожикистон сувни Қозоғистонга ёқилғи эвазига алмаштиради. Сирдарёдаги қурғоқчилик Қозоғистонни Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан сув савдоси олиб боришга мажбур қилди дея хабар бермоқда интернет нашри.
Қозоғистон ерларидаги гуручни суғориш учун сув эвазига Тожикистонга турли ускуналар ва ёқилғи-мойлаш материалларини етказиб бериш тўғрисида келишиб олинган. Мазкур шартномага асосан Душанбе Нур-Султонга 300 миллион кубометр сув юборади.
Сирдарёдаги сув танқислигини нафақат Қозоғистон, балки Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳам «сезмоқда». Республика ҳукуматлари хавотирга тушиб, ҳукуматлараро келишув ва дастурларни тайёрлашга киришдилар.
Ҳозирча бу масала ҳал қилинди – бартер орқали. 370 миллион кубометр сув эвазига Қирғизистон 370 миллион киловатт-соат, Ўзбекистон эса 250 миллион электр энергияси олади.
Сув ҳамма нарсанинг бошидир, айниқса Марказий Осиё мамлакатларида.