АҚШ Савдо Вазирлигининг Россиянинг бир нечта компанияларини қора рўйхатга киритиш тўғрисидаги қарори Вашингтоннинг қарама-қарши қадамидир, бу ҳаракатлар Америка томонининг, шу жумладан Женева саммитида қилган баёнотларидан фарқ қилади. Россиянинг АҚШдаги элчиси А.Антоновнинг таъкидлашича, икки томонлама муносабатларнинг бутун доирасини нормаллаштириш керак.
«Биз экспорт назорати рўйхатлари ҳақида гапирамиз, улар таркибига микроэлектроника билан шуғулланадиган Москва фирмалари киритилган. Шу билан бирга, Америка томони яна қайси қонунбузарликлар аниқланганлиги тўғрисида аниқ маълумот бермади. Бизнинг компанияларимиз Россиянинг баъзи ҳарбий дастурлари учун АҚШдан электрон компонентлар сотиб олган бўлиши мумкин», – дея таъкидлади дипломат.