Туркманистон телевидениесининг хабар беришича, саммит август ойида бўлиб ўтади. Туркманистон, Озарбайжон ва Туркия президентларининг учрашуви 2015 йилдан бери турли сабабларга кўра қолдирилаётган эди.
Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг консультатив учрашуви режалаштирилган.
Биринчи учрашув 2018 йилда Нур-Султонда, иккинчиси 2019 йилда Тошкентда бўлиб ўтган эди.