Яқинда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг сессиясида Ашхобод ўз тарафдорлигини очиқ эълон қилди ва ушбу баёнотдан сўнг дарҳол хитойлик дипломатни қабул қилди.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йи туркманистонлик ҳамкасби билан учрашганда, “ҳозирги вақтдаги содир бўлаётган умумий чақириқлар ва таҳдидларга қарши курашишда ташқи сиёсий мувофиқлаштиришни кучайтириш зарурлиги” борасидаги фикрлар муҳокама қилинган. Туркманистоннинг расмий оммавий ахборот воситалари дипломатларнинг қандай “умумий таҳдидлар” муҳокама қилгани, шунингдек, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласига аниқлик киритмаган.
Хитой оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Пекин Афғонистон билан боғлиқ масалаларда Туркманистон билан ҳамкорлик қилиш учун “ҳар қандай анъанавий ва ноанъанавий хавфсизлик ёрдамини” кўрсатишга тайёр.
Ёпиқ эшиклар ортида Ашхобод ва Пекин ўртасида эришилган келишувлар тафсилотлари сир бўлиб қолмоқда. “Анъанавий ва ноанъанавий қўллаб-қувватлаш” дегани нимани англатишини айтиш қийин. Бу мамлакатларнинг разведка хизматлари ўртасида маълумот алмашиш, ҳарбий тайёргарлик, қурол-яроғ етказиб беришдан иборат бўлиши мумкин …
Масалан, аввалроқ Хитой Афғонистон билан чегарадош минтақаларда Тожикистон учун ҳарбий постлар қурган.