Россиянинг космик лойиҳасида Тожикистоннинг тоғли расадхоналаридан фойдаланиши мумкин.
Бу ҳақда “Роскосмос” раҳбари Дмитрий Рогозин Twitter-да маълум қилди.
“Сомон йўли” лойиҳаси Ерга яқин космосдаги хавфли вазиятлар ҳақида огоҳлантиради. Мақсад, сунъий йўлдош ва астероидларни кузатиш.
Бу борада Россия космик корпорациясига Ҳисор астрономик расадхонаси ва Тожикистон Миллий Фанлар Академияси Астрофизика институти расадхонаси ёрдам беради.
Лойиҳанинг бошланиши таҳминан 2030 йилга режалаштирилган дейилмоқда хабарда.