Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко,коронавируснинг “дельта” варианти билан курашда “Спутник V” жуда яхши кўрсаткичга эга бўлиб 83% га самарали эканлигини таъкидламоқда. Унинг сўзларига кўра, рус вакцинаси касалликнинг оғир кечишидан 95%га ҳимоя қилади.
Америкалик олимларнинг янги тадқиқотлари “Moderna” препаратининг хавфли штаммга қарши самарадорлигини 76%. эканлигини кўрсатди. – Европада қўлланилаётган “Pfizer” вакцинаси 42% кўрсаткичга эга. Маълумотлар MedRxiv сайтида эълон қилинди.

Жорий йилнинг июль ойигача икки вакцина (“Moderna” ва “Pfizer”) ҳам юқори самарали (мос равишда 86% ва 76%) деб ҳисобланар эди. Аммо, бу рақамлар эмланган одамни фақатгина бошланғич SARS-CoV-2 САРС-CоВ-2 вируси билан дуч келганда амалда эканлиги маълум бўлди.