“Қўшма Штатлар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун иттифоқчиларни рад этиши мамлакат бошқарувида чуқур илдиз отган нуқсондир”, Хитойнинг Global Times газетасидан иқтибос.
“Афғонистон атрофида АҚШнинг энг йирик геосиёсий рақиблари – Хитой, Россия ва Эрон фаоллашмоқда. Қолаверса, Афғонистон Америкага қарши мафкуранинг таянчига айланди. АҚШ қўшинларини олиб чиқиши Афғонистон ўз аҳамиятини йўқотгани билан боғлиқ эмас. Бунинг сабаби шундаки, мамлакатда бўлиш Вашингтон учун жуда қимматга тушди. АҚШ энди глобал гегемонликни сақлаб қолиш учун ўз ресурсларидан фойдаланишнинг энг яхши усулини топмоқчи.
Тайван, шубҳасиз, АҚШнинг Шарқий Осиёдаги энг асосий иқтисодий иттифоқчисидир. Тайван оролида Америка ҳарбийлари йўқ. АҚШнинг Тайван билан иттифоқ тузиш усули оддий: у Тайванга қурол сотади, бу ҳукуматни сиёсий қўллаб-қувватлаш ва манипуляция орқали Хитойга қарши сиёсат юритишга ундайди. Натижада, бу Тайван бўғозининг ҳар икки томонининг холдан тойишига олиб келди.