Туркманистон Афғонистонни электр энергияси билан таъминлашга ваъда берди

Бу ҳақда Г.Бердимуҳамедов Япония императори Нарухитога йўллаган мурожаатида маълум қилди. Хабарда айтилишича, газ турбинали электр станцияси япон мутахассислари иштирокида муваффақиятли ишга туширилган.

Туркманистон Президенти бу бутун минтақани, жумладан, Афғонистонни ишончли энергия таъминоти борасида муҳим объект эканлигини таъкидлаган.

432 МВт қувватга эга янги газ турбинли электр станцияси Япониянинг Sumitomo Corporation ва Mitsubishi Power компаниялари ҳамда Туркиянинг Rоnesans Holding томонидан “Туркменэнерго” давлат корпорациясининг буюртмаси билан қурилган.

Япония давлати билан амалга оширилаётган барча лойиҳаларга Сердар Бердимуҳамедов бошчилик қилади.