Жалолобод вилоятининг Акси туманида 7 киши “сибир яраси” касаллиги гумони билан касалхонага ётқизилган. Уларнинг аксарияти эркаклар, лекин аёллар ва мактаб ёшидаги болалар ҳам бор. Бу ҳақда 24.kg ахборот агентлигига Республика карантин ва ўта хавфли инфекциялар маркази томонидан берилган хабар асосида маълум қилган.

Маълумотга кўра, беморларнинг танасида куйдирги касаллиги учун характерли карбункуллар бор. Улардан бирида дастлабки лаборатория синовлари ижобий натижа берди, қолганлари ҳали тайёр эмас.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда олти киши умумий тиббий амалиёт марказида даволанишда қолмоқда. Улардан бирининг аҳволи ўртача оғир, қолганларининг аҳволи қониқарли.
“Республика карантин ва ўта хавфли инфекциялар марказининг мутахассис ветеринария хизмати билан биргаликда эпидемия ўчоғига борди. Тахминан 35 та нафар контактда бўлганлар аниқланган, бироқ, бу кўрсаткич кўпроқ бўлиши мумкин. Профилактика мақсадида уларга антибиотиклар берилди. Касаллик мавжуд бўлган гўшт бир нечта оилаларга тарқатилган ва 50 нафардан зиёд одам уни еган”.
“Бир неча кун олдин соҳа мутахассислари “сибир яраси” касаллигидан нобуд бўлган сигирни кўмиб жойини бетонлаштирган”, – дейилмоқда хабарда.