FAO экспертлари Марказий Осиё мамлакатларида қурғоқчилик туфайли буғдой ҳосилдорлиги пасайишини башорат қилмоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) экспертлари ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, Туркманистон ва Ўзбекистонда қурғоқчилик туфайли Марказий Осиёда буғдойнинг умумий ҳосили 10 фоизга камайишини кутмоқда.
FAO иқтисодчиси Елена Конте 2021-2022 йилларда Ўзбекистонда буғдой ишлаб чиқариш 5,4 миллион тоннагача камайиши мумкинлигини, охирги 5 йилда ўртача 6,1 млн. ҳосилнинг камайиши шароитида дон импорти 3,86 миллионга ошиши кутилмоқда, охирги беш йил ичида ўртача харидлар 3,18 миллион тоннани ташкил этди.
Ёғингарчилик ва қурғоқчилик муаммоси минтақадаги энг йирик дон ишлаб чиқарувчи Қозоғистонга ҳам таъсир кўрсатди. Бу эса ҳосилни 20%гача камайтириши мумкин.
Туркманистон ҳақида маълумот берилмаган бўлсада, ўтган йилнинг охирида ва жорий йилнинг ўзида мамлакатда қаттиқ қурғоқчилик ва далаларни суғориш учун сув танқислиги кузатилган.
Шу билан бирга, Туркманистон расмий идоралари 1,4 миллион тонна буғдой йиғиб олиш бўйича белгиланган режа ошиб кетганини эълон қилди.
Туркманистон хроникаси мухбирлари кеча хабар берганидек, дўконларда маҳаллий ун сезиларли даражада камайган.