Вакцина яратувчилари кураши яна авжига чиқди

“Спутник V” вакциналарини яратган гуруҳ Британия оммавий ахборот воситаларида сохта тарқатилаётган хабарларга жавоб берди

“Британия разведка агентликлари Буюк Британия расмийларига хабар беришича, россиялик жосус Англия-Швед компанияси AstraZeneca томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши эмлаш формуласини ўғирлаган ва кейин Россияда Спутник V дастурини ишлаб чиқишда ишлатган” деб ёзмоқда «The Sun» нашри.

“Спутник V” вакцинаси яратувчилари Британия томонидан билдирилган бундай даъвони илмий асосланмаган ва “ахлоқий нормаларга тўғри келмаслигини ҳамда бундай ҳаракатлар глобал эмлаш жараёнларига путур етказади”, деб ҳисоблайди.

“Британия таблоидлари яна “ўғирланган” технология ҳақидаги эски сохта хабарларни тарқатмоқда.

“Спутник V” инсон аденовирус платформасига асосланган бўлиб, 7 йилга ҳисобланган шимпанзе аденовирусига асосланган «AstraZeneca» вакцинасидан жуда фарқ қилади”, – тушунтирилди рус олимлари томонидан.