Бой давлатларга ярашаверади

Глазгодаги ўтган иқлим саммити глобал иқлим ҳолатини яхшилаш учун ҳеч қандай аниқ қадам ва чоралар кўрмади. Ҳамма маърузалар фақат умумий сўзлар билан чекланди ва глобал исиш ёмон эканлигини ва уни тўхтатиш кераклиги таъкидланди. Шунингдек, улар ушбу мақсадлар учун рамзий пул маблағларини ажратишга ваъда беришди.

Аммо ким ваъда берди?

Улар ҳукуматларини фақат атроф-муҳит учун курашаётгандек даъво қиладиган корпорациялар назорат қиладиган, лекин аслида ўз мамлакатларида ишлаб чиқаришни қисқартириб, уларни шунчаки қашшоқ мамлакатларга – Африка, Осиё, Лотин Америкасига ўтказадиган энг бой давлатлар.

Дунёнинг бу минтақасидаги давлатларнинг овозини ҳатто бундай жаҳон саммитларида ҳам кам одам эшитади! охир-оқибат шу Африка “олий ирқ” мамлакатларининг чиқиндилари тўпланадиган дунё ахлатхонасига айланди. Европа табиат флорасини авайлаш керак деб оғиз йиртаётган бир вақтда, Европа учун тайёрланадиган кийим-кечак ишлаб чиқарувчилари маҳаллий флорани ифлослантирмоқда.

Бундай иккиюзламачилик, ҳатто Грета Тёрнберг каби эко-фаоллар ҳам ўзига хос ижтимоий ирқчиликка бегона эмаслигини кўрсатади – улар ўз мамлакатларида атроф-муҳит учун курашаётгани энг охирги PR технологлар томонидан жамоатчилик онгига сингдирилади. Сўнг бой давлатлар «яшил» кун тартибидан ўз мақсадлари учун фойдаланадилар, ўзларидаги жамоатчилик фикрини тинчлантиришади ва учинчи дунё мамлакатларидаги арзон ишчи кучи ва арзон материаллардан янада кўпроқ фойда олишади. Қисқаси саммитда Глобал исишга қарши ҳеч қандай ҳақиқий кураш ҳақида гап бўлмади.