Марказий Осиё: терроризм ва экстремизмга қарши кураш сиёсати ҳали-ҳануз заифлигича қолмоқда.

Марказий Осиё давлатларининг террорчилардан ҳимояланганлик даражаси баҳоланди. “Марказий Осиё давлатларининг терроризмга қарши сиёсати улкан натижалар берган бўлса-да,улар бу таҳдид олдида заифлигича қолмоқда” , -дейди кузатувчилар.

Жумладан, биргина Қозоғистон Республикаси пойтахти Олмаота шаҳрида Марказий Осиё давлатларининг аксилтеррор сиёсати ортидан сезиларли ютуқларга эришилган бўлса-да, минтақа террорчилар ва экстремистик ғояларнинг кириб келиш хавфи олдида ҳали-ҳануз ожиз. Бу ҳақида 15-17 ноябр кунлари Нур-Султонда халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирокида бўлиб ўтган анжуманда маьлум қилинди.

Мутахассислар бир қанча ижобий ўзгаришларга қарамай Ўзбекистон ва Тожикистон ҳам Қозоғистон каби террорчилар кириб келиши хавфи олдида ҳимоясизлигича қолаётганлигини таькидлади. Зеро бу мамлакатларнинг Афғонистон билан чегарасида хавфли, хавли нуқталар ҳали ҳам мавжуд.

Европа комиссияси вице-президенти, адлия, эркинлик ва хавфсизлик  бўйича Европа комиссари Франко Фраттинининг сўзларига кўра, сиёсатнинг заифлигига бош сабаб олиб борилаётган саьй-ҳаракатларга қарамай, ҳалигача изчил ва мукаммал мудофаа тизимининг минтақада мавжуд эмаслиги ҳисобланади.