Афғонистон:“Бизнинг ҳар бир ташкилот ва идорада агентларимиз бор эди”

624 йилдаги Бадр жанги номи билан аталган Бадри қўшинлари бир нечта кичик гуруҳларни ўз ичига олади. Улардан энг машҳури Бадри 313 махсус операциялар бўлими бўлиб, унинг аскарлари Кобулнинг қулашида хизмат қилган. 

“Бизнинг ҳар бир ташкилот ва идорада агентларимиз бор эди”, – дея маълум қилди Толибоннинг юқори мартабали раҳбари Мавлавий Муҳаммад Салим Саад. “Кобулда биз мавжуд бўлган бўлинмаларнинг стратегик объектларини назоратга олиб бўлган эдик”.

🔹 Жаноб Сааднинг одамлари “Толибон”нинг бир қисми бўлган “Ҳаққоний” тармоғининг “Бадри” кучларига тегишли бўлиб, АҚШ “Ал-Қоида” билан алоқаси туфайли террорчи ташкилот деб ҳисоблайди. Сааднинг  айтишича ҳозир ўзи назорат қилаётган Кобул аэропорти хавфсизлик қўмондонлик марказида уларга тегишли одамлар бўлган, “Ҳатто бугун мен эгаллаб турган офисда ҳам одамларимиз бор эди”, деди.

🔹 15 август куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани Кобулдан қочиб кетганидан сўнг айнан шу одамлар пойтахтни эгаллаб олишган, Толибоннинг оддий кучлари эса ташқарида қолган.

🔹 Бадри отрядининг ўрта даражадаги қўмондони Муҳаммад Раҳим Умари ўша куни ҳарбий хизматга чақирилгунга қадар Кобулдаги оиласининг бензин бизнесида яширинча ишлаган. Унинг сўзларига кўра, у ва яна 12 киши шаҳар шарқидаги афғон разведка базасига жўнатилган ва у ерда навбатчиларни қуролсизлантириб, компьютер ва файлларни йўқ қилишига йўл қўймаган.

🔹 Бошқа ячейкалар бошқа ҳукумат ва ҳарбий нишонларни қўлга киритиш учун жойлаштирилган ва Қобул аэропортига етиб боришган, у ерда АҚШ катта эвакуация ишларини олиб бораётган бўлган. Эрталаб қишлоқдан толибларнинг яхши қуролланган аскарлари етиб келгунига қадар улар аэропорт атрофини назорат остига олишган. Бир агент мулла Раҳим ҳатто Афғонистон Археология институти ва унинг хазиналарини бўлажак қароқчилардан ҳимоя қилиш учун юборилган.

Уларнинг муваффақияти Ҳаққонийнинг умумий Толибон ҳаракатидаги таъсирини кучайтиришга ёрдам берган. Бадри 2012 йилда Покистонда АҚШ учувчисиз учоқлари ҳужумида ҳалок бўлган Бадруддин Ҳаққоний томонидан асос солинган.

🔹 Бадрининг отряди энди янги ички ишлар вазири сифатида Афғонистон ички хавфсизлиги учун масъул бўлган акаси Сирожуддин Ҳаққонийнинг ягона қўмондонлиги остида.