Хитой Ҳиндистондан кўра сармоя учун кўпроқ истиқболли

MSCI China индекси 2021 йил бошидан буён қарийб 20 фоизга камайди, Ҳиндистоннинг Nifty 50 индекси эса тахминан 22%га ўсди.

Хитой Ҳиндистонга қараганда сармоя учун истиқболлироқ: Jefferies MSCI China индекси 2021 йил бошидан буён тахминан 20 фоизга камайди, Ҳиндистоннинг Nifty 50 индекси эса худди шу даврга нисбатан тахминан 22 фоизга ўсди.

Хитой Ҳиндистондан кўра қисқа муддатда инвесторлар учун кўпроқ истиқболли бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Jefferies инвестиция банкининг капитал бўлими бошлиғи Кристофер Вуд CNBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. “Тузилмавий жиҳатдан мен Ҳиндистон ҳақида жуда оптимисман. Турар-жой кўчмас мулк сектори етти йил давом этган пастлашдан  эндигина юксалиш циклини бошлади. Аммо қисқа муддатда мен Хитойни афзал кўраман, чунки Ҳиндистон ФРС сиёсатининг ҳар қандай қаттиқлашувига заиф бўлади ”, деди Вуд. Хорижий инвесторлар томонидан тез-тез эталон сифатида фойдаланиладиган MSCI China Индекс 2021 йил бошидан буён тахминан 20 фоизга камайди. Ҳиндистоннинг Nifty 50 октябрь ойида 18к белгисини кўрсатди ва тахминан 22% га ошди, S&P BSE Sensex эса 20% га ўсди. 19 ноябрь ҳолатига кўра, Ҳиндистон захира банкининг валюта холдинги 640 миллиард долларни ташкилэтди. Вуд Хитой йилнинг кўп қисмида пул-кредит сиёсатини қатъийлаштирганини эслатиб ўтди ва ҳолат ҳозирда қаттиқлашув чўққисига чиқди. Бироқ, келажакда кескин енгиллик бўлиши даргумон. Таҳлилчи Хитой акцияларига эгалик қилишни таклиф қилади, лекин энг жозибадор бозор бўлиб қолаётган Хитой давлат облигацияларини ушлаб туриш орқали уларнинг акциялардаги позицияларини ҳимоя қилади. Унинг сўзларига кўра, юань ҳам мустаҳкам бўлиб қолади ва ҳар қандай орқага қайтиш “сотиб олиш имконияти” ҳисобланади.