World Vatandosh Accelerator — бу Ўзбекистондаги биринчи виртуал акселератор бўлиб, бутун дунёдаги Ўзбекистонлик тадбиркорларни жалб қилиш йўли орқали глобал муаммоларни ҳал қилиш учун яратилган.
Акселератор — бу лойиҳаларни ва ғояларни эрта босқичда қўллаб-қувватлаш модели бўлиб, жадал ривожлантиришни энг қисқа муддатларда тахмин қила олади.
Бозорга тезроқ чиқариш учун лойиҳа барча зарурий нарсалар билан таъминланади. Ушбу акселератор иқтисодиёт барча соҳаларининг устувор эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, технологиялар ва амалиётларни жалб қилишга қаратилган. Натижада, иқтисодиёт барча тармоқларининг ривожланишида кескин ўзгариш ва ЯИМнинг узоқ муддатли ўсиши кутилади.
6 ҳафталик дастур қуйидаги босқичларда тузилган:
1. Саралаш босқичи;
2. Ечимларни муҳокама қилиш;
3. Лойиҳани ишлаб чиқиш ва баҳолаш;
4. Қарорлар қабул қилиш;
5. Шартнома тузиш ва интеграцияни бошланишини ўз ичига олади.
Ўзбекистондаги биринчи глобал виртуал жадаллаштирувчига ариза бериш ва тўлиқ маълумот олиш учун https://worldvatandoshaccelerator.com/