Энг кўп Россияга ташриф буюрувчилар доимгидек Ўзбекистондан!

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Россияда ишлаш учун энг кўп Ўзбекистон фуқаролари борган – 3 054 180 киши.

Иккинчи ўринда – Тожикистон (1 597 481 киши), Қирғизистон (623 465 киши), Арманистон (298 801 киши) ва Озарбайжон (185 752 киши).

Статистик маълумотларга кўра, ўқиш мақсадида Ўзбекистон (59 233 киши), Тожикистон (58 964 киши), Қозоғистон (55 036 киши), Туркманистон (34 955 киши) ва Миср (32 473 киши) резидентлари кўпроқ кириб келган.(бу йўналишда ҳам биринчиларданмиз)

Ундан ташқари бизнес мақсадида Россияга борганлар сони Хитой фуқаролари 11 235 кишини, ўзбекистонликлар 10 389 кишини ташкил этмоқда.