Олмаотада содир бўлган террор – бу аниқ ва очиқчасига режалаштирилган операция. Шаҳарнинг стратегик объектларига тактик ҳужум ва ҳарбий тайёргарлик буни яққол исботлайди. Аэропорт, республика Миллий хавфсизлик қўмитасининг қурол-яроғ омборлари эгаллаб олинди, давлат бошқармалари (ҳокимлик ва прокуратура) маъмурий бинолари ёқиб юборилди. Телерадиокомпанияларнинг филиаллари ёқиб юборилди ва талон-тарож қилинди. Ўнлаб ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлди (бу радикализм), тинч аҳоли ўртасидаги йўқотишлар бундан кўп. Аслида бу давлат тўнтаришига уриниш бўлиши мумкин.
Воқеалар қуйидагича ривожланди: дастлаб Мангистаудаги тинч митингдан манфаатдор кучлар фойдаланди, норозилик митингини янги норозилик намойишлари учун қуролли операция ташкилотчиси сифатида тақдим қилди, бу очиқ ҳарбий тўқнашувларга айланиб, бегуноҳ одамлар қурбон бўлди.
“Тинчлик намойишчилари” орасида тартибсизликлардан фойда кўрган талончилар ва ўғрилар ҳам бор эди. Қизиғи шундаки, улар орасида маргиналлар – қўшни давлатлардан келган радикал гуруҳлар вакиллари ҳам пайдо бўлди. Қозоғистон президенти уларни “қўзғатувчилар” деб атади, бу МАВЗУ мамлакатда ҳокимият учун кланлар курашига ишора қилмоқда.
Билишимизча, саҳна ортида пухта ташкил этилган ва сахий молиялаштирилган тартибсизлик ўйинларига қизиққан одам яширинган. Бу инсон унчага тинчланмайдиган кўринади.
Қозоғистондаги нотинчликнинг хавотирли белгиси Олмаотадаги радикал гуруҳлар ҳаракатлари – 2 ҳарбий ва 1 полициячининг бошларини танасидан жудо қилиш, телевидениени эгаллашга уриниш, қурол-яроғларни қўлга киритиш бўйича тезкор ҳаракат қилган тузилмалар.
Ҳарбийларнинг боши танасидан жудо қилиш – радикал оқим тарафдорларининг имзоларидан бири. Шундай қилиб, исломофоблар қарама-қарши кучлар сафида қўрқув уйғотишга уринаётгани кўриниб турибди. Буларнинг радикал ҳаракатлар қўл ёзувига ишора қилади.
Шу билан амалдаги Президент КХШТ дан ёрдам сўради. Стратегик вазифаси иштирокчи мамлакатлар ҳудудида хавфсизликни таъминлаш бўлган КХШТ иштирокидаги операция расмий равишда террорга қарши операция “тинчлик учун” деб номланди.
КХШТ сайтида айтилишича, Қозоғистонга юборилган тинчликпарвар кучлар фақат муҳим давлат объектларини қўриқлайди, қозоқ хавфсизлик кучлари эса талончилар билан шуғулланади.
Тинчликпарварлар сафида Арманистон (70), Беларус (500), Тожикистон (200), Россия (3000) ҳарбий хизматчилари бор.
Шу билан КХШТ га аъзо ташкилотлар ҳарбий тузилмаларининг Қозоғистонга киритишга сабаб топилди. Албатта, бу ташкилот ортида айнан бир давлат туришини кўпчилик билади. Аммо “Тинчлик миссияси” қачон якунланиши, умуман якунланадими йўқми, ҳеч ким билмайди.
❗️Қозоғистон бугунгача мустақил давлат бўлиб келди. Мустақил бўлиб қолиши лозим!
‼️Бу мавзуга яна қайтамиз…