2021 йилда Буюк Британияда миллиардерлар сони 171 нафарга етди, бу ўтган йилга нисбатан 24 тага кўп. Бу ҳақда Guardian газетаси хабар бермоқда.
Рўйхатдаги энг бой одам собиқ Совет Иттифоқидаги энергетика ва алюминийдан пул ишлаб топган украиналик тадбиркор Сер Лен Блаватникдир. У аввалроқ 2015 йилда рўйхатда биринчи ўринни эгаллаган эди.