Байден давлат раҳбари лавозимига киришганининг бир йиллиги муносабати билан Оқ уйда матбуот анжумани ўтказди

У мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазият, шунингдек, Россия билан муносабатлар ва Украинадаги вазиятга оид бир қатор саволларга жавоб берди.

 Байден агар Россия Украинага бостириб кирса, Қўшма Штатлар Россияга қарши президент Владимир Путин илгари ҳеч қачон кўрмаган санкциялар жорий этишга ваъда берди. Америка президенти тушунтирганидек, санкциялар Россия банкларига доллар билан операцияларни амалга оширишни тақиқлашни назарда тутади.

Шу билан бирга, Жо Байденнинг фикрича, Владимир Путиннинг ўзи Ғарб билан урушни хоҳламайди. У, шунингдек, Украинанинг яқин келажакда НАТОга қўшилишини истисно қилди ва Қўшма Штатлар Украинада стратегик қуролларни жойлаштирмаслик масаласида Россия Федерацияси билан ҳар қандай келишувларга эришиш мумкинлигини кўриб чиқишини тан олди.