Афғонистон бозорида инсон аъзоларини нарҳи тушмоқда

Битта одам буйраги учун 1 минг доллардан кам пул беришмоқда.

Афғонистон бозорида инсон аъзоларини трансплантация қилиш бўйича таклифлар ошиб бормоқда.

Гап шундаки, “Афғонистонда одам буйраклари нархи тушмоқда. Бу таклифлар сони ортиб бораётгани билан боғлиқ” деб ёзмоқда журналист А.Серенко.

Миллионлаб одамлар иш ва яшаш учун жиддий муаммоларга дуч келишмоқда. Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар фалаж. Турмуш даражаси мисли кўрилмаган даражага тушиб кетди. Афғонистонда тушган даромад эвазига оиласини боқиш ёки касал болаларини даволаш учун буйрагини сотишга уринаётганлар сони ортиб бормоқда. Аммо бу ерда ҳам қатъий бозор қонунлари мавжуд: таклифлар қанча кўп бўлса, “товар” арзонлашаверади.

Натижада, Афғонистонда бугунги кунда битта буйрак учун 1 минг доллардан кам пул беришмоқда. Кузатувчиларнинг фикрича таклифлар ошиб, нарҳлар тушишда давом этаверади …

Жуда ачинарли эълон!

Кобулда буйрак сотилиши ҳақидаги эълон.