2021 йилда полиция ҳаракати оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1055 кишига етган бўлса, 2020 йилда бу рақам 1021 нафарни, 2019 йилда эса 999 нафарни ташкил этган, дея хабар беради Washington Post.
Нашр хабарига кўра, сўнгги 7 йил ичида полиция ўқларидан ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда.
Вашингтон Пост статистик маълумотларига кўра, 2021 йилда полиция зўравонлигида ҳалок бўлганларнинг 94 фоизи эркаклар бўлиб, воқеа содир бўлган пайтда ҳалок бўлганларнинг 85 фоизи қуролланган.
Сўнгги 7 йил ичида америкалик полициячилар 10 ёшгача бўлган учта болани отиб ўлдирган ва 2021 йилда ўлган 1055 кишининг тахминан 1 фоизи болалардир.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Миннесота штатида полиция зобитининг хатти-ҳаракатлари натижасида афро-америкалик Жорж Флойд ҳалок бўлгач, бутун мамлакат бўйлаб полиция зўравонлигига қарши намойишлар бошланган эди. Ўшандан бери расмийлар 400 дан ортиқ қонун лойиҳасини таклиф қилди, жумладан, полицияни тайёрлаш ва куч ишлатишни чеклаш каби.