Тошкент нон шаҳри(ми?)

❗️Тошкентда ҳар куни 2 тоннага яқин нон чиқиндига чиқарилади.

Тошкент шаҳрида 606 та чиқинди полигони мавжуд. Чиқиндиларни қабул қилиш пунктларининг 71 фоизи Тошкент шаҳар махсус ишлаб чиқариш бошқармасига, қолган 29 фоизи эса хусусий хизмат кўрсатиш корхоналарига тегишли.

Шаҳардаги 1000 та чиқиндихонанинг ҳар биридан кунига 2-3 килограмм, жами 2 тоннага яқин нон чиқиндиси олиб чиқилмоқда.

Ишчилар дон чиқиндиларини чорва боқадиган одамларга беришади, қолганлари эса утилизация қилинади.