2021 йилда Тожикистон иқтисодиётига сармоя киритган давлатлар рўйхати

Ха сезганиздек энг йирик сармоядор Хитой Халқ Республикаси бўлиб, Тожикистон иқтисодиётини ривожлантиришга 210 миллион доллар сармоя киритган.

Сармоя киритиш бўйича Туркия иккинчи ўринда – 25 миллион доллар, Швейцария учинчи ўринда (21 миллион доллар), Франция (19 миллион доллар) учинчи ўринда.

2021 йилда Тожикистон иқтисодиётига 340 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди, дея хабар беради Республика инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси.

Хорижий инвестициялар умумий ҳажмининг 56,9 фоизи тоғ-кон саноатига, 9,9 фоизи саноат ишлаб чиқаришига, 2,1 фоизи қурилиш соҳасига йўналтирилди.

Мамлакатда умумий қиймати 3,72 миллиард долларлик 78 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш давом этмоқда.

Афсуски, табиий бойликлар сотилмоқда. Техника, ишлаб чиқариш каби йўналишлар эса сояда дам олаяпти.