“Муаммолар: савдо фаолиятини амалга оширишнинг умумий тартибига қўйиладиган талабларга риоя қилмаслик …, савдонинг яширин айланмаси”, дейилади Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги тақдимотида.
Бироқ, бозорнинг фаолияти тўлиқ тўхташи ҳақида гап йўқ. (бошқа шахсга ўтказиш учун шунчаки фаолият тўхталиб турилади. Бунда йўл тутилиши ҳеч ўзгармаса керак)
▪️Президент Тоқаев 8 февраль куни бўлиб ўтган ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида Олмаотадаги “Олтин Ўрда” улгуржи бозорида тартибни тиклаш бўйича топшириқ берган. Унинг сўзларига кўра, 3 миллион аҳолиси бўлган вилоятнинг озиқ-овқат таъминоти боғлиқ бўлган бозор ўз манфаатини кўзловчиларнинг «хўраги»га айланган.
Бозорда 4,5 мингдан зиёд ижарачилар ишлайди, ҳар куни харидорлар оқими 15 минг кишига етади. Унинг эгаси Қозоғистоннинг биринчи президенти укаси Болат Назарбоевдир.
Ҳозирда Қозоғистонда Элбошининг ўзи билан боғлиқ жараёнлар тугаб унинг атрофидагилар билан боғлиқ бизнеслар ва фаолиятлар тизимли олиб қўйилиши авжига чиқмоқда кузатамиз…