РБК: Санкциялар туфайли Европага парвозларни тақиқлаш ва бошқа халқаро рейсларни манъ этиш ҳамда самолётларни ҳибсга олиш хавфи, Россия авиакомпаниялари ва уларнинг йўловчиларини мисли кўрилмаган муаммолар олдига қўйди.
Чет элга учиш учун россияликлар ўтган ҳафтада нархи 10-20 баравар кўтарилган хорижий авиакомпаниялардан чипталарни сотиб олиб, трансферлар билан парвоз қилишга мажбур бўлмоқда.
РБКнинг ёзишича, 24 февралгача Россияга учаётган 40 та хорижий авиакомпаниядан ҳозир уларнинг сони 20 тадан ошмайди.
2021 йилда Россия авиакомпаниялари 600 дан ортиқ Boeing ва Airbus самолётларидан фойдаланганлар. Эҳтиёт қисмлар йўқ бўлганда, хорижий самолётлар тахминан олти ой давомида ишлатилиши мумкин.
Президент Путиннинг таъкидлашича, Россия ичидаги парвозлар Россиянинг L-410, Ил-114-300 ва МС-21 самолётлари ҳисобига сақланади. Бироқ, уларни керакли миқдорда ишлаб чиқариш учун авиация саноатига камида икки йил керак бўлади.