Россия ва Қозоғистон Хитойга нефть транзитини оширади

«Интерфакс» нашрининг маълум қилишича, Россия ва Қозоғистон республика ҳудуди орқали Хитойга нефть транзитини ошириш масаласи бўйича ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар, деди Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Александр Новак журналистларга берган интервьюсида.

Унинг таъкидлашича, нефтни Россиядан Хитойга Қозоғистон орқали транзит қилиш бўйича аввалги шартнома узайтирилган.