Россия Мудофаа вазирлигининг берган маълумотлари

❗️Россия Мудофаа вазирлигининг 22 март оқшомидаги вазият бўйича берилган брифингида берилган маълумотлар:

📍Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳавода Украинанинг олтита учувчисиз учиш аппаратини, шу жумладан Мерефа яқинида битта Байрактар ТБ-2 самолётини уриб туширди;

📍Украинада махсус операция бошлангандан бери жами 236 та дрон, 185 та зенит-ракета комплекси ва 1547 та танк йўқ қилинди;

📍Юқори аниқликдаги қуроллар Украина Қуролли Кучларининг Лисичанск ва Краматорскдаги ёқилғи омборларини, Дружковкадаги ракета ва артиллерия қуроллари омборини йўқ қилди;

📍Оператив-тактик ва армия авиацияси Украинанинг 83 та ҳарбий объектига, жумладан: тўртта қўмондонлик пункти, тўртта зенит-ракета мажмуаси, учта ракета ва артиллерия қуроллари ва ўқ-дорилари омбори, 68 та ҳарбий техника тўпланадиган жойларга зарба берди.

P.S.Урушни номи ўчсин!